+998 (66)  234-01-51

г.Самарканд, ул.Гагарина 36

Положение об общем собрании акционеров

 «ТАСДИҚЛАНГАН»

2014 йил  16 декабрдаги

«KINAP» АЖ акциядорлари умумий йиғилиши қарори билан

 

 «KINAP» акциядорлик жамиятининг

акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги НИЗОМИ


МУНДАРИЖА

  1. Умумий қоидалар
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари
  3. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи. Акциядорлар ва уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш
  4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
  5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
  6. Акциядорлар умумий йиғилишининг кворуми
  7. Акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи органлари
  8. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби
  9. Акциядорлар умумий йиғилиши баённомаси
  10. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларини бажариш

 

I.Умумий қоидалар

1.1.Мазкур низом «KINAP» акциядорлик жамиятининг акциядорлари умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.

1.2. Низом амалдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонунга ва «KINAP» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда Жамият) Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Жамият хар йили акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиши шарт (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши).

1.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молиявий йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, Жамиятнинг Бошқарув раиси ва аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, Жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш масалалари ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилиш навбатдан ташқари умумий йиғилишдир.

1.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

 

II. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари

2.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

а)    Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

б)   Жамиятни қайта ташкил этиш;

в)   Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г)    Жамият кузатув кенгашининг сони ва таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот ва компенсациялар тўлаш;

д)   эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

е)    Жамиятнинг устав фондини камайтириш;

ж)  ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш;

з)    Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. Жамият ижроия органининг фаолияти тартибини белгилаб берувчи Низомни тасдиқлаш;

и)   Жамият тафтиш комиссиясини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. Тафтиш комиссиясига мукофот ва компенсациялар тўлаш;

к)   жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

л)   Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

м)  Жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссияси хулосаларини эшитиш;

н)   акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

о)   акциядорнинг Жамият акциялари ёки бошқа қимматли қоғозларини сотиб олишга доир имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;

п)   акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

р)   қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;

с)    қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;

т)    Кузатув кенгашининг тавсияси бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарорни қабул қилиш, уларнинг миқдори ва акцияларнинг ҳар бир тоифаси ва тури бўйича тўлов шакли ва тартибини белгилаш;

у)   Жамият бизнес режасини тасдиқлаш;

ф)  қонунчиликда ва мазкур Низомда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш;

2.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

2.3 Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, фақатгина Жамият кузатув кенгаши мажлиси қарорига асосан Жамиятнинг устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан ёки қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилинганида Жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш масаласи бундан мустасно.

2.4. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори, агар Қонун ҳужжатлари, Жамият Устави ва ушбу Низомда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, йиғилишда иштирок этаётган Жамият овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

2.5. Мазкур Низомнинг 2.1. бандидаги а), б), в), д), р) қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарорлар, акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.

2.6. Мазкур Низомнинг 2.1. бандидаги а) ва т) қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан фақат кузатув кенгашининг таклифига биноан қабул қилинади.

2.7. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

2.8. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари бу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

 

III. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи. Акциядорлар ва уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш

3.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

3.2. Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга  акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

3.3. Жамият акциядорларининг реестрига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди, мазкур реестр шакллантирилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни шакллантиришда йўл қўйилган хатолар тузатилган ҳоллар бундан мустасно.

3.4. Акциядорлар умумий йиғилишида Жамият акциядорлари реестрига киритилган акциядорлар, уларнинг ишончли вакиллари, Жамият аудитори, кузатув кенгаши, бошқарув ва тафтиш комиссияси аъзолари иштирок этишлари мумкин.

Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва Жамият Бошқарув раиси лавозимларига номзодлар ўз номзодлари кўриб чиқилаётганда акциядорлар умумий йиғилишида иштирок эшлари мумкин.

3.5. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг вакиллари йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.

3.6. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун Марказий депозитарий томонидан шакллантирилган реестр асосида 1-иловага мувофиқ қайд этиш рўйхати тузилади. Қайд этиш рўйхати рисола холига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган ва Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

3.7. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри бўйича белгиланган ўзига тегишли овоз берувчи акциялари доирасида овоз бериш учун бюллетенлар тўпламини (2 - илова) оладилар.

3.8. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.  

3.9. Умумий йиғилишда қатнашиш учун рўйхатдан ўтказиш жисмоний шахслар бўлган акциядорларни паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа хужжат асосида, уларнинг вакилларини эса нотариал тасдиқланган ишончнома ва вакилнинг шахсини тасдиқловчи хужжати асосида амалга оширилади.

3.10. Жамият акциядори бўлган юридик шахс раҳбари юридик шахс номидан акциядорлар умумий йиғилишида ҳеч қандай ишончномасиз, фақат, шахсини тасдиқловчи хужжати ва лавозимга сайлаш бўйича буйруқдан кўчирма асосида иштирок этади.

3.11. Агар Жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.

3.12. Акцияларнинг номинал сақловчиси Акциядорлар умумий йиғилишида акциядор билан акцияларни номинал сақлаш бўйича тузилган шартномага асосан қатнашади.

3.13. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорларнинг манфаатларини ифодалаш учун ишончнома тақдим этса, у холда ушбу йиғилиш қатнашчисига у вакиллик қилаётган акциядор (акциядорлар) номидан овоз бериш учун бюллетен (бюллетенлар) берилади. Рўйхатдан ўтказиш пайтида у вакиллик қилаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига “___ та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича “__” “______” ______ йилда берилган __-сонли ишончнома” деган ёзув қайд этилади хамда вакилнинг фамилияси, исми отасининг исми кўрсатилади.

 

IV. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш

4.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Жамият кузатув кенгаши, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса, умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:

-        умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

-        умумий йиғилишнинг кун тартибини;

-        умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

-        умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини;

-        умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

-        овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

4.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 (ўн) кундан кам ва 30 (ўттиз) кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

4.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар (3-илова) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 7 кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан 30 кун олдин Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

Жамияти ёзма билдиришномани акциядорга мустақил равишда ёхуд тегишли хизматлар кўрсатишга Жамият билан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси орқали юборишга ҳақлидир.

Жамият давлат вакилини акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кун олдин ёзма шаклда хабардор этиши шарт.

4.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

-        Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

-        умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

-        Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

-        умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;

-        умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

4.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, Жамият кузатув кенгашининг бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек Жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборотнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

4.6. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида 1 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин 30 кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли (4-илова).

4.7. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод Жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

4.8. Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу Низомнинг 4.6. бандида белгиланган муддат тугаганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.

4.9. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар Жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

-        ушбу Низомнинг 4.6. бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;

-        акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг ушбу Низомнинг 4.6. бандида назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

-        ушбу Низомнинг 4.7. бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;

-        таклифлар қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаса.

4.10. Акциядорлар (акциядор) Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

4.11. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай юборилади.

 4.12. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

V. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш

5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият  кузатув кенгашининг қарорига кўра қуйидагилар асосида ўтказилади:

-        унинг ўз ташаббуси асосида;

-        тафтиш комиссиясининг ёзма талаби асосида;

-        тақдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида (5- иловага мувофиқ).

5.2. Жамият кузатув кенгаши ваколатларини муддатидан илгари тугатиш бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабга қуйидагилар асос бўлади:

-        Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Уставга, акциядорлар умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;

-        Жамиятга зарар келтириш, акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зиён етказиш, шу жумладан ишлаб чиқариш, молия-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, фойда ва рентабелликнинг пасайиши, ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш, ишлар, хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг асоссиз равишда камайиб кетиши билан боғлиқ зиён етказиш;

-        Жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки уларнинг пайдо бўлиш хавфи, давлат бюджети, ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги барқарор қарздорлик.

5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш кузатув кенгаши ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда, уни чақириш тўғрисидаги талабномада йиғилиш кун тартибига кузатув кенгаши ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш ҳақидаги масалани киритишдан ташқари кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш масаласини киритиш таклифи ҳам бўлиши керак.

5.4. Жамиятнинг кузатув кенгаши Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

5.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.

5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

5.7. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан 10 кун ичида Жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

5.8. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

-              акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу Низомнинг 5.1. қисмида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

-              кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;

-              кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала ушбу Қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.

5.9. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

5.10. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

5.11. Жамият кузатув кенгаши ушбу Низомнинг 5.7. бандида белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра Жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

5.12. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш кузатув кенгаши томонидан, қонунчиликда белгиланган ҳолларда эса, акциядорлар умумий йиғилишини чақираётган шахслар томонидан ушбу Низомда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

 

VI. Акциядорлар умумий йиғилишининг кворуми

6.1. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 50 фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

6.2. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишининг бошланиш вақтидан кейин 60 дақиқадан кўпроқ муддат ичида йиғилишни ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

6.3. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 40 фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш ушбу Низомда назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.

6.4. Агар акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишида кворум тўпланмаса, акциядорлар томонидан чақирилган умумий йиғилиш қайта чақирилмайди. кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори ташаббуси билан чақирилган акциядорлар умумий йиғилиши кворум йиғилмагунга қадар чақирилади.

6.5. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси 20 кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

 

VII. Акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи органлари

7.1. Қуйидагилар умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади: раёсат, саноқ комиссияси, котиб (котибият).

7.2. Акциядорлар умумий йиғилиши раёсати ва раиси Акциядорлар умумий йиғилишида сайланади. Акциядорларнинг умумий йиғилишини Жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

7.3. Акциядорлар умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.

7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, умумий йиғилиш ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.

7.5. Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баённомасини имзолайди.

7.6. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун Жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

7.7. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, Жамият Бошқарув раиси, Жамият Бошқаруви аъзолари, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.

7.8. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «Жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

7.9. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

7.10. Овоз бериш бюллетен орқали амалга оширилганда, овозлар овоз беришнинг эҳтимол тутилган вариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган талаб бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ундаги мавжуд масалалар бўйича овозлар ҳисобланмайди.

Агар овоз бериш бюллетенида овоз беришга қўйилган бир неча масала мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган талаб бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя қилинмаслиги овоз бериш бюллетенининг умуман ҳақиқий эмас деб тан олинишига олиб келмайди.

7.11. Саноқ комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш масаласида йиғилишнинг мустақил иш кўрувчи ишчи органи ҳисобланади ва кузатув кенгашнинг таклифига кўра акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади.

7.12. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.

7.13. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида саноқ комиссияси Жамият кузатув кенгашининг топшириғига кўра қуйидаги вазифаларини амалга оширади:

-        акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузади;

-        акциядорларга овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради, юборади ва берилган бюллетенлар ҳисобини олиб боради.

7.14. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги умумий йиғилиши томонидан сайланган саноқ комиссияси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

-        умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;

-        ишочномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар хисобини юритади;

-        овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа ахбороти (материаллари) ни беради;

-        акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди.

7.15. Таркиби бўлиб ўтаётган акциядорлар умумий йиғилиши давомида тасдиқланган саноқ  комиссияси:

-        акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;

-        акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларни тушунтиради;

-        овоз беришга  қўйилаётган масалалар овоз бериш тартибини тушунтиради;

-        овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг  овоз беришда қатнашиши ҳуқуқини таминлайди;

-        овозларни  санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;

-        овоз бериш якунлари тўғрисида баён тузади;

-        овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

7.16. Умумий йиғилиш котиби (котибияти) акциядорлар томонидан тайинланади, умумий йиғилиш баённомасининг тўғри ва қонунчиликда белгиланган талабларга мос равишда расмийлаштирилишини таъминлайди.

7.17. Умумий йиғилиш котиби (котибияти):

-              умумий йиғилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;

-              ёзма буюртмалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларини муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини тузади;

-              умумий йиғилиш баённомасини тузади.

 

VIII. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби

8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг ҳар бир умумий йиғилишида мазкур Низомга мувофиқ тасдиқланади.

8.2. Йиғилиш раиси умумий йиғилишнинг раёсатини, котибини (котибиятини) ҳамда зарур бўлганда саноқ комиссиясини сайлашни таклиф этади.

8.3. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиш вақтини, кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар вақтини ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, кун тартибидаги масалалар бўйича овоз беришни амалга ошириш  ва  унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.

8.4. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни йиғилиш раиси муҳокама қилинаётган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишида бош принципдан: ҳар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб яккабошчилик билан ҳал этади.

8.5. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар умумий йиғилиш котибига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда буюртманома берадилар.

8.7. Кун тартибидаги барча масалалар муҳокама қилингандан кейин йиғилиш раиси акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.

 

IX. Акциядорлар умумий йиғилиши баённомаси

9.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин 10 кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади.

9.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

-        акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;

-        Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;

-        умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;

-        умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.

9.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.

9.4. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

9.5. Саноқ комиссияси баёни йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда умумий йиғилиш баённомасига тикиб қўйилиши керак.

9.6. Акциядорлар умумий йиғилиши баённомаси имзолангандан кейин саноқ комиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан умумий йиғилишнинг рўйхатдан ўтиш рўйхатини, саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган муҳрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баёнларни сақлаш учун Жамият архивига топширади.

 

                       X. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларини бажариш

10.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари бу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

10.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорлар эътиборига:

-              акциядорлар умумий йиғилиши тугагандан кейин уларни ўқиб эшиттириш орқали;

-              акциядорлар умумий йиғилиши баённомаси тузилганидан кейин 2 иш куни ичида муҳим фактлар ҳақидаги хабарда эълон қилиш орқали етказилади.

Жамият акциялари фонд биржаси листингига киритилган тақдирда, Жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида тегишли ахборотни элон қилади.

10.2. Акциядорлар умумий йиғилиши  қарорлари бажарилиши устидан назорат, агар йиғилиш қарорида бошқача кўрсатилмаган бўлса ва баённомада қайд этилмаган бўлса, Жамият Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

10.3. Акциядорлар умумий йиғилиши  қарорлари умумий йиғилишда хозир бўлган, шунингдек хозир бўлмаган барча акциядорларга, уларга тегишли қисми бўйича бажарилиш учун мажбурийдир.

 

 

 

Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга 1-илова

 

201_ йил “__” ______ куни бўлиб ўтадиган «KINAP» АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик / навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этишга хақли акциядорлар рўйхати

 

Акциядорлар рўйхати 201_ йил “__” _____ кунига Марказий рўйхатдан ўтказувчи томонидан шакллантирилган реестр асосида тузилган

 

Т/р

КЗЛ

Акциядор номи

Овоз берувчи акциялар сони

Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига нисбатан %

Акциядор имзоси

Акциядор вакили иштирок этганда тўлдирилади

Акциядор вакилининг Ф.И.Ш.

Ишончнома санаси ва рақами

Вакилнинг имзоси

1

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

 

 

                        Жами:

Саноқ комиссияси аъзолари:

 

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

 

Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга 2-илова

 

«KINAP»  акциядорлик жамияти акциядорларининг

навбатдаги йиллик/навбатдан ташқари 201_ йил “__” ____ да утказилганумумий йиғилишида овоз бериш учун

№ __________ - сонли БЮЛЛЕТЕН

 

           

 Акциядор____________________________________  

                                         номи   ( Ф.И.Ш)                         

 

 

Овоз берувчи акциялар сони _________ дона 

Акциядор вакилининг Ф.И.Ш. ________________________  Ишончноманинг рақами,  санаси №_____ “___”________201_ й.

 

 

Кун тартибидаги масалалар

 

Овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг таърифи

Овоз бериш вариантлари*

(кераксизини ўчиринг)

ёқлайман

қаршиман

бетарафман

1

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга 3-илова

 

БИЛДИРИШНОМА

«KINAP»акциядорлик жамияти акциядорларининг диққатига

 

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

      «KINAP»  акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик / навбатдан ташқари умумий йиғилиши 201_ йил “___” ________ куни, _______________________________ манзили бўйича ўтказилади.

Йиғилиш соат _____ да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат _____ дан бошланади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 201_ йил “__” ______ ҳолатига тузилади.

 

Йиғилиш кун тартиби:

 

  1. 1.    ....
  2. 2.    ....
  3. 3.    ....

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик / навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «KINAP» АЖда ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар  соат ____ дан ____ гача танишиш мумкин.

Маълумот учун телефон: _____________

 

Жамият Кузатув кенгаши

 

 

Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга 4-илова

 

«KINAP» АЖ‎га

 

Акциядор_________________________нинг Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани киритиш тўғрисидаги таклифи

Жами акциялар сони: ________ та, шу жумладан:  овоз берувчи акциялар сони_______та «KINAP»  АЖ жами овоз берувчи акцияларнинг камида 1%) имтиёзли акциялар сони _______ та

Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига киритилаётган масала, уни қўйиш сабаблари:

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Жамият Кузатув кенгаши таркибига номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, эгаллаган лавозими, уларга тегишли акциялар сони ва тури):

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Жамият Тафтиш комиссияси таркибига номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, эгаллаган лавозими, уларга тегишли акциялар сони ва тури):

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Акциядорнинг Ф.И.Ш.                                                                    ___________________________________

(Акциядор ташкилот Раҳбари)                                                                                 (имзо, сана)

М.Ў.

 

Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга 5-илова

«KINAP»  АЖга

 

Акциядор__________________нинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ҳақидаги талаби

Жами акциялар сони: ________ та,  шу жумладан:‎

овоз берувчи акциялар сони_______та «KINAP» АЖ жами овоз берувчи акцияларнинг камида 1%и) имтиёзли акциялар сони _______ та

Талабнинг мазмуни (акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилишининг сабаби)‎

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига киритилаётган масала, уни қўйиш сабаблари: ____________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

Жамият Кузатув кенгаши таркибига номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, эгаллаган лавозими, уларга тегишли акциялар сони ва тури): __________________________________________

_____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________

 

 

Акциядорнинг Ф.И.Ш.                                                                    ___________________________________

(Акциядор ташкилот Раҳбари)                                                                                 (имзо, сана)

М.Ў.

Наши партнеры:
  • Логотип 1
  • Логотип 2
  • Логотип 3
  • Логотип 4