+998 (66)  234-01-51

г.Самарканд, ул.Гагарина 36

Положение о наблюдательном совете

«ТАСДИҚЛАНГАН»

«KINAP» АЖ Акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг қарори билан

«16» декабр 2014г. 

 

«KINAP» акциядорлик жамиятининг

кузатув кенгаши тўғрисидаги

НИЗОМИ

 

МУНДАРИЖА

 

  1. Умумий қоидалар
  2. Кузатув кенгашининг ваколатлари
  3. Кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш
  4. Кузатув кенгаши раиси
  5. Кузатув кенгашининг мажлиси
  6. Кузатув кенгаши  аъзоларининг хуқуқлари  ва мажбуриятлари
  7. Кузатув кенгаши  аъзоларининг жавобгарлиги

 

I. Умумий қоидалар

 

1.1. Ушбу Низом «KINAP»  акциядорлик жамияти кузатув кенгаши мақомини белгилайди ва ишини тартибга солади, кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тартибини, шунингдек кузатув кенгаши аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда вазифаларини белгилайди.

1.2. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

1.3. Кузатув кенгаши аъзоларининг хар бири учун аниқ вазифаларини тақсимлаш кузатув кенгаши раиси томонидан амалга оширилади. Хар бир кузатув кенгаши аъзоси учун мукофот хақи миқдори жамият фаолияти самарадорлигига боғлиқ ҳолда аниқланади.

1.4. Низом амалдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» қонунига ва «KINAP»  акциядорлик жамияти АЖ (кейинги ўринларда Жамият) Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

II. Кузатув кенгашининг ваколатлари

 

2.1. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

а)         Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

б)        Жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно;

в)        акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

г)         акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

д)        акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

е)         Жамият Уставининг 10.6. бандидаги а) ва т) қисмларида кўрсатилган масалаларни ҳал этишни акциядорларнинг Умумий йиғилишига киритиш;

ж)       мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

з)         Жамиятг устав фондини ошириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

и)        Жамият акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

к)        аввал рўйҳатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

л)        аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

м)       акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

н)                 Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда Жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай тасдиқланиши лозим;

о)                 Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

п)        қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

р)        Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

с)         Жамият ижроия органини тузиш, Бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш), бошқаруви аъзоларини лавозимга тайнлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

т)         Жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

у)        корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

ф)       Жамиятнинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва ички аудит ҳизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

х)        Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан тавсиялар бериш;

ц)        Жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;

ч)        дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

ш)      Конунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш (Йирик битим тузиш масаласи бўйича Жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала Кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин);

щ)      Жамиятнинг захира фонди ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

ы)       Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;

э)         Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ҳамда ваколатхоналарини очиш ва тугатиш;

ю)      Жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

я)         Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

ў)  ушбу Низом ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамият кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.

2.2. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қонунчилик ва Жамият Уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

2.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

 

III. Кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш

 

3.1. Кузатув кенгашининг аъзолари қонунчилик ва Жамият Уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

3.2. Кузатув кенгашининг сон таркиби 5 (беш) кишидан иборат.

3.3. Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

3.4. Жамият Бошқаруви аъзолари ва Бошқарув раиси кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

3.5. Жамиятда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахслар кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

3.6. Кузатув кенгашини аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилади.

3.7. Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар Жамият Уставида ёки акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қўйилиши мумкин.

3.8. Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

3.9. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

3.10. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

 IV. Кузатув кенгаши раиси

 

4.1. Кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

4.2. Кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.

4.3. Кузатув кенгашининг раиси:

-          кузатув кенгашининг ишини ташкил этади;

-          кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;

-          мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади;

-          Жамият номидан Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини тузади;

-          акциядорларнинг Умумий йиғилишида раислик қилади.

4.4. Кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

 

V. Кузатув кенгашининг мажлиси

 

5.1. Кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, Бошқарув аъзосининг талабига кўра чақирилади.

Кузатув кенгаши мажлиси кузатув кенгаши раиси томонидан бир чоракда камида бир мартта ўтказилади.

5.2. Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

5.3. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони Жамият Уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек Бошқарув раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

5.4. Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Жамият Уставида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

Жамиятнинг устав капиталини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги ва Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

5.5. Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

5.6. Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Баённома кузатув кенгаши котиби томонидан юритилади.

Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.

5.7. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

-          мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

-          мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

-          мажлиснинг кун тартиби;

-          овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

-          қабул қилинган қарорлар.

5.8. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган кузатув кенгаши аъзолари ҳамда кузатув кенгаши котиби томонидан имзоланади, кузатув кенгаши аъзолари мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

5.9. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Бошқарувга ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Бошқарувга кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

5.10. Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

 

VI. Кузатув кенгаши  аъзоларининг хуқуқлари  ва мажбуриятлари

 

6.1. Кузатув кенгаши аъзосиқуйидаги  хуқуқларга  эга:

-          кузатув кенгаши мажлисида шахсан қатнашиш, иш тартибига мувофиқ ажратилган вақт доирасида мажлисда муҳокама қилинаётган масала бўйича сўзга чиқиш;

-          кузатув кенгаши қарорига асосан, Жамиятнинг муайян даврдаги фаолияти натижалари, Жамиятни ривожлантириш режалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот  олиш;

-          қонунчилик ва Жамият ички хужжатларида ўрнатилган тартибда ҳақ олиш ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари учун компенсация олиш;

-          кузатув кенгашининг хар бир аъзосининг вазифалари кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланади. Кузатув кенгаши аъзоларининг хар бири учун мукофотлар ва компенсациялар миқдори акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

6.3. Кузатув кенгаши аъзоларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

-               Жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда ёзма билдириш юбориш орқали Жамиятни хабардор этиш;

-               ўз ваколатларини Жамият акциядорлари манфаатларини кўзлаб амалга ошириш;

6.4. Кузатув кенгаши аъзолари Жамиятнинг имкониятлари (Жамиятнинг мулкий ва номулкий хуқуқлари, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлари, фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборотлар) дан шахсий бойлик орттириш  мақсадида фойдаланиш хуқуқига эга эмаслар.

 

VII. Кузатув кенгаши  аъзоларининг жавобгарлиги

 

7.1.Жамият кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутади ҳамда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

7.2. Агар етказилган зарар учун бир нечта шахс жавобгар бўлса, улар Жамият олдида солидар жавобгар ҳисобланадилар.

7.3. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.

7.4. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Жамият кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

 

Наши партнеры:
  • Логотип 1
  • Логотип 2
  • Логотип 3
  • Логотип 4